Alisher Navoiyning 578 yilligiga

Зарафшон шаҳар 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида

Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган куннинг

578 йиллигига бағишланган “СЎЗ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ” номли

бадиий мусиқали кеча.

         Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган куннинг 578 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тузилган чора-тадбирлар режасига асосан 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ушбу тадбир кутарингки рухда ўтказилди.

Мусиқа ва санъат мактаби фойесида Алишер Навоий ижодини акс этувчи кўргазма бурчаги ташкил этилди.

2019 йил 05 феврал куни тасвирий санъат йўналиши ўқувчилари ўртасида мактаб ташаббуси билан “Алишер Навоий асарларида мен севган қаҳрамон” мавзусида танлов ўтказилди. Танлов натижаларига кўра: кичик ёшда; I    ўрин  Маржона Хамидова, II   ўрин Фарангиз Бобомуродова, III ўрин  Жамшид Бахтиёров, катта ёшда; I    ўрин  Нигина Юнусова, II   ўрин Мохинур Муратова, III ўрин  Дарина Яхияевалар эгаллади.

Ғолиблар мактаб маъмуриятининг дипломлари, шунингдек танловда фаол иштирок этган Д.Орифжонова, Д.Тураева, С.Салимжонов, Д.Қаххоровалар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Сени халқ ёд этар, бул гулшанда шод,

Ёш қари ҳамманинг чеҳраси кушод.

Сен ҳурлик адолат ишқин куйладинг,

Ҳаққоний суҳонлар халққа суйладинг,

Жаҳонда сўнмайди шухратинг асло,

Сен тирик, сен ўлмас, сенга тасанно.

06 феврал куни мусиқа ва санъат мактабининг концертлар залида улуғларнинг энг улуғи, сўз, ғазал шеърият мулкининг Султони Мир Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд топган куннинг 578 йиллигига бағишланган “СЎЗ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ” номли бадиий мусиқали кеча ўтказилди. Кечага мусиыа ва санъат мактаби щыувчилари,  “Шодлик” меҳрибонлик уйи ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари таклиф этилди. Мусиқа ва санъат мактабининг театр йўналиши ўқувчилари томонидан тайёрланган Алишер Навоийнинг болалик йиллари саҳна кўриниши, халқ, анъанавий чолғулар ва хонандалик йўналиши ансамбль жамоалари ижросида классик куй ва қўшиқлари, хореография ўйналиши ўқувчилари ижросида рақслар ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан ғазаллар намоиш этилди.

 

7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби

ўқув-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари:                  Б.М.Кувандиков.