СЕМИНАР ТРЕНИНГ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2435-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 26 апрель куни 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Болалар мусиқа ва санъат мактабларида педагогик махорат ва малакали бошқарув – ёш авлодни тарбиялашда муваффаққият гарови”                  мавзусида вилоят семинар тренинг бўлиб ўтди. Навоий вилояти Маданият бошқармаси Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси, шунингдек 13 та Болалар мусиқа ва санъат мактабиларидан ўқув-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, фортепиано, халқ чолғулари, мусиқа назарияси йўналиши ўқитувчилари тантанали кутиб олинди. Семинар иштирокчилари 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида фаолият юритаётган йўналишларнинг ишлари билан танишишди.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Ж.Эшмуминов сўзга чиқиб Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ёш авлоднинг мусиқа ва санъат турларига қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни халқимиз анъаналарига ва миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий ва маърифий савиясини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди ва семинар тренинггини очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг, халқ чолғулари йўналишида “Гулдаста” дутор ансамбли, Х.Камалиддинов, фортепиано йўналишида Е.Узакбаев, эстрада хонандалиги йўналишида  Н.Хабибжонов ижросида концерт дастури намойиш этилди.

Ўқув-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун “Таълим жараёни – меъёрий ҳужжатларининг юритилиши” мавзусида Б.Кувандиков томонидан слайд номойиш этилди. Фортепиано йўналиши ўқитувчилар Г.Хусанова ва Р.Нормирзаевалар “Йирик шаклдаги куйлар устида ишлаш” мавзусида, халқ чолғулари йўналиши ўқитувчилари Г.Мишенко ва Ф.Зариповалар “Мусиқий асарлар

устида ишлаш” мавзусида, назария йўналиши ўқуитувчилари М.Ахмедова ва З.Тўйчибойзодалар “Интерваллар” мавзуларида очиқ дарслар ўтказилди.

Ўқув-маърифий ишлар бўйича

директор ўринбосари: Б.Кувандиков.