2019-2020 ўқув йилига тайёргарлик


Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2019 йил июнь, июль ойларида синф хоналарни жорий таъмирлаш ишлари ишлари олиб борилди. Синф хоналар 2019-2020 ўқув йилига тайёрланди.

2019 йил 1 августдан 20 августга қадар 2019-2020 ўқув йили учун 13 йўналишга хужжатларни қабул қилиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилди. Ушбу йўналишлар фортепиано, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, эстрада хонандалиги, академик хонандалик, тасвирий санъат, амалий санъат, хореография, театр,  торли чолғулар ва дамли ва зарбли чолғулар.